
Бугун Мир Араб олий мадрасасининг битирувчи босқич талаблари иштирокида “Хатм ул-кутуб” илмий-маърифий тадбири ўтказилди.
Мазкур тадбирда Олий мадраса ректори Жобир домла Элов, Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Учқун Авлиёқулов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Мустафо Ходжаев, “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этди.
Тадбирда Олий мадраса ректори Жобир домла Элов илм олиш фазилати, ижоза олган талабаларнинг масуълияти, вазифалари, ижоза олган кишининг мақоми тўғрисида нутқ сўзлади ҳамда устоз Улуғбек Жиянов бошчилигида Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” китобини тўлиқ ўқиб-ўзлаштирган талабаларга шаҳодат берувчи ижозалар топширилди.
Шунингдек, тадбир якунида Қуръон тиловат қилиниб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги борасида дуойи хайрлар қилинди.
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
