
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 19 март куни ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш ҳамда 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш ва бу ташаббуслардан бири “Ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” вазифаси ҳам белгиланган эди.
Шу муносабат билан бугун Мир Араб олий мадрасасида “Мисбаҳ” нашриёт-матбааси билан ҳамкорликда китоблар савдо ярмаркаси ташкил қилинди.
Ушбу ярмаркада олий мадраса ректори устоз Жобир домла Элов ҳам иштирок этиб, ушбу ярмаркага олиб келинган 100 дан зиёд ўзбек ва жаҳон адабиётлари борлигини эътироф этдилар. Қолаверса талабалар ушбу адабиётлардан кўпроқ мутолаа қилишлик лозимлигини ўқтириб ўтдилар.
Ярмаркада олий мадраса ўқитувчиси устоз Улуғбек домла Жиянов қаламига мансуб “Тааввуз” китобидан талабалар харид қилиб, муаллифдан дастхат олишди. Ярмаркага олиб келинган китоблардан олий мадраса ўқитувчи ва талабалари 20 дан зиёд адабиётларни харид қилганликлари қувонарли холдир.
Ярмарка сўнгида ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор устоз Учқун домла Авлиёқулов ярмаркадаги китоблардан харид қилиб, мана шундай тадбирлар доимий равишда ҳамкорликда амалга оширишлигини гапириб ўтди ҳамда “Мисбаҳ” нашриёт-матбааси рахбари Шаҳзод Ҳошимовга раҳбарият номидан ўз миннатдорчиликларини билдирди.
Тўрахон МУЗРАБОВ,
Ахборот- кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш маркази кутубхоначиси
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
