
Саудия Арабистонида дунё бўйлаб коронавирус эпидемияси тарқалиши сабабли зиёратчилар учун Макка ва Мадинага киришни вақтинча ёпишга қарор қилинди. Бу ҳақда қироллик ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Таъкидлашинича, эпидемия авж олган мамлакатлардан келганлар учун сайёҳлик визаларига кириш тўхтатиб қўйилади. Чет элдан қайтаётган фуқаролар батафсил текширувдан ўтадилар.
Қарорни дунёнинг нуфузли исломий тузилмалари ва уламолари, жумладан Миср муфтийси ва Жаҳон Ислом Лигаси раҳбари Муҳаммад Исса қўллаб-қувватлади.
"Собрание" Россия маданий-маърифий ташкилотлари уюшмаси раҳбари Мухамед Салаҳетдинов, ўз навбатида, Муҳаммад алайҳиссалом даврларида одамларни юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш учун карантин жорий этилганини таъкидлади.
«Агар бирон мамлакатда ўлат ёйилганини эшитсангиз, у ерга борманг. Агар у сиз турган ерга ёйилган бўлса, ўша ердан қочиб кетманг», - деди Россия мусулмон етакчиси ҳадисни келтириб.
Манба: Azon.uz