Очиқ мулоқот. ​Дуал таълим 4+2
Muallif: . .
Sana: 14.03.2025
226

Мир Араб олий мадрасасида битирувчи босқич талабалари билан “Очиқ мулоқот” бўлиб ўтди.

Тадбирда Мир Араб олий мадрасаси проректори Учқун Алиёқулов ҳамда “Диний фанлар ва тиллар” кафедраси мудири Нарзулло Ахмедов 4-босқич талабалари билан суҳбат ўтказди.

Мазкур тадбирда битирувчи босқич талабаларининг дуал таълим 4+2 тизими доирасида амалиёт ўташлари бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Раҳбарият томонидан талабаларга келажакда масжидлар, илмий-тадқиқот марказлари ва юртимиздаги нуфузли олий таълим муассасаларида фаолият юритишлари лозимлиги билдирилди.

Суҳбат асносида давлатимиз томонидан диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, диний соҳадаги давлат сиёсати консепцияси ҳақида тушунчалар берилиб, талабалар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.

Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати

. .