
Ҳар бир миллат ўзига хос маданият, тарих ва қадриятлар асосида шаклланади. Ўзликни англаш, миллий ғурурни ҳис этиш ҳар бир инсон учун муҳимдир. Миллийлик – бу фақат кийим ёки урф-одат эмас, балки қалбдаги ифтихор, юракдаги муҳаббат ва онгимиздаги тарихий хотирадир.
Ўз миллатининг тарихини, тилини ва қадриятларини асраб-авайлаган инсон ҳақиқий ватанпарвар бўлиши мумкин. Чунки миллатни сақлаб қолиш – бу унинг келажагини таъминлаш демакдир. Бугунги кунда глобаллашув таъсирида айрим ёшлар ўз миллийлигидан узоқлашаётган бўлсада, бу жараёнга қарши туриш ва миллий анъаналарни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Миллийлик – бу ўтмишга ҳурмат, ҳозирги кунга садоқат ва келажакка ишончдир. Шундай экан, биз ўз миллийлигимизни қадрлаб, уни келажак авлодларга етказишимиз лозим.
Суратда Мир Араб олий мадрасаси талабалари ўқиш жараёнларидан лавҳа.
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
