ЮРТИМИЗДАГИ ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ СОҲАДАГИ ИСЛОҲОТЛАР
Muallif: . .
Sana: 16.12.2024
281

Аллоҳга шукрлар бўлсинки, сўнгги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳадаги қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Ушбу ислоҳот ва янгиликлардан қуйидагиларни алоҳида эътироф этиш мумкин:

2017 йилда Бухорода Мир Араб олий мадрасаси ва Тасаввуф илми мактаби, Самарқандда Калом илми мактаби, Қашқадарёда ақида илми мактаби, Фарғонада ислом ҳуқуқи мактаби, 2018 йилда Самарқандда Ҳадис илми мактаби очилди;

2017 йилда Самарқандда Имом Бухорий ва Термизда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилди;

2018 йилда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилди;

2018 йилда диний таълим муассасалари ҳузурида Қуръон курслари ташкил қилинди;

2018 йилда “Имом Бухорий” давлат мукофоти таъсис этилди;

“Ҳаж” ва “Умра” квоталари оширилиб, зиёратга боришга кенг имкониятлар очилди;

Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) томонидан “Бухоро – 2020 йилда ислом олами маданияти пойтахти” деб эълон қилинди;

2020 йилда Сурхондарёда Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Тошкентда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди;

2024 йилда Сурхондарёда Имом Термизий номидаги ислом институти ташкил этилди.

Аллоҳ таоло ушбу ислоҳотларни дунё-ю охиратимиз учун хайрли ва бардавом, юртимизнинг баракасини бунда-да зиёда айласин, халқимизни Ўзи рози бўладиган халқлардан қилсин.

М.ХОДЖАЕВ,
Мир Араб олий мадрасасининг бўлим бошлиғи

. .