Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги
Muallif: . .
Sana: 14.02.2024
118

Толеъ йўқки, жонимға балолиғ бўлди.

Ҳар ишники айладим хатолиғ бўлди.

Ўз ерни қўйиб, ҳинд сори юзландим,

Ё раб нетайин не юз қаролиғ бўлди?

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида қисқача.

У 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда туғилди. Отаси Фарғона вилоятининг ҳокими Умаршайх Мирзо (1455-1494) Амир Темур бобомизга эвара (тўртинчи авлод) эди.

1494 йилда отаси Умаршайх Мирзо бахтсиз тасодиф туфайли ҳалок бўлади. Тўнғич ўғил – 12 ёшли Бобур тахт эгаси бўлиб қолади.

1530 йил декабр ойида, Агра шаҳрида вафот этди ва кейинроқ унинг васиятига кўра фарзандлари унинг хокини Кобулга олиб келиб дафн этдилар.

Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати

. .