ИРОҚНИНГ ФАҚИҲИ ИМОМ МУҲАММАД РОҲИМАҲУЛЛОҲ
Muallif: . .
Sana: 11.03.2023
403

Тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Фарқад Шайбонийдир. Оталари Шом қўшинларида хизмат қилганлар. Кейинчалик Ироқнинг «Восит» деган жойига кўчиб ўтганлар. Шу ерда ҳижрий 131 йилда Имом Муҳаммад (роҳимаҳуллоҳ) таваллуд топдилар. У киши илм шаҳарларидан бири Куфада вояга етдилар. Аввал ҳадис илмига киришиб, жуда кўп ҳадис ўрганди. Кейинчалик Абу Ҳанийфа (роҳимаҳуллоҳ)нинг дарсларига қатнаша бошлади. У кишига фиқҳ илми устун келиб шу илмда танилиб, пешқадам бўлдилар. Кейинчалик Боғдодга келиб яшадилар. Инсонлар у кишидан ҳадис ва фиқҳ илмини ўрганишар эдилар Сўнгра Роққога кўчиб ўтдилар, Ҳорун ар-Рашид у кишини ўша жойга қози қилиб тайинлайди. У зотнинг устозлари кўп бўлиб улардан баъзилари зикр қиламиз, улар Абу Ҳанийфа, Суфён Саврий, Молик ибн Анас, Имом Авзоий, Имом Абу Юсуф (роҳимаҳумуллоҳ) ва бошқалар. У зотнинг шогирдлари: Имом Шофеий, Абу Сулаймон Жузжоний (роҳимаҳумуллоҳ) ва бошқалар. Имом Муҳаммад (роҳимаҳуллоҳ): «отам менга 30 минг дирҳам қолдириб кетган эдилар, 15 мингини араб тилини ўрганишга сарф қилдим, қолган 15 мингини эса, ҳадис, фиқҳ ўрганишга сарф қилдим»- деганлар.

Имом Шофеъий (роҳимаҳуллоҳ) айтадилар: «Муҳаммад ибн Хасандан фасоҳатлироқ кишини кўрмадим, қачон у тиловат қилса Қуръон унинг тилида нозил бўлганга ўхшарди ва унданда ақиллироқ кишини кўрмаганман». Муҳаммад ибн Самоа айтади: «Имом Муҳаммад (роҳимаҳуллоҳ) аҳлига мендан дунё ҳужжатларини сўраманглар! Қалбимни машғул қилиб қўяди нима ҳожатларинг бўлса вакилимни олинглар бу ғамимни камайтиради ва қалбимни бўш қилади». Имом Ҳисоий ва Имом Муҳаммад бир кунда вафот этишганда Ҳорун Ар-Рошид бугун луғат ва фиқҳ ҳам вафот этди деган эдилар. Имом Муҳаммаднинг ёзган китоблари борасида Зоҳид Кавсарий: «бизгача у кишининг табақасидаги бирор олимдан фиқҳ илмидан Муҳаммад ибн Хасандан етиб келганчалик миқдорда китоблар келмаган» деганлар. Имом Муҳаммад (роҳимаҳуллоҳ)нинг энг катта китобларидан «Мабсут» номи билан танилган «Асл» китобларидир. Бу китоб ҳақида айтилади: Имом Шофеий буни ёдлаган ва «Умм» китобларини «Асл»га ўхшаш китобини ёзган. Имом Муҳаммад (роҳимаҳуллоҳ) ёзган китобларида ҳанафий мазҳабида тарқоқ фиқҳий масалаларни жамлаб, тартиблаганлар. Шу орқали ҳанафий фиқҳини сақлаб, кейинг авлодга-бизларга нақл қилинган.

Умрларининг охирида «Рай» шаҳрига бориб, ўша ерда ҳижрий 189- йили 58-ёшларида вафот этдилар.


Мир Араб олий мадрасаси талабаси
Абдураҳмонов Абдулҳодий

. .