ЭКСТРИМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ ИСЛОМГА ЁТ ҒОЯ
Muallif: . .
Sana: 10.03.2023
434

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Аллоҳ таолога ҳамдлар, Набийимизга салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозирги кунимизда ёшларимизга ва умуман олганда жамиятимизга катта хавф солаётган ғоялардан бири бу «диний экстримизм» десак муболаға бўлмайди.

Ҳозирги дунёнинг турли мамлакатларида Ислом ниқоби остида ҳаракат қилаётган турли қуролли тўдалар мавжуд ва жуда кўп.

Ислом дини зулм ва зўравонликнинг ҳар қандай кўринишини қатъий қоралаган. Қуръони карим «Наҳл» сурасининг 90-оятида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳ адолатга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар (ишлардан) ҳамда зулмкорликдан қайтарур. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз”.

Ҳозирда «террор» деб атаётган ҳаракатлар аллақачон исломда «улкан гуноҳ», деб белгилаб қўйилган.

Муқаддас динимизнинг соф ва гўзал таълимотларини чуқур ва атрофлича ўрганар эканмиз, Аллоҳ таалони бошқа инсониятга ва набототга ва бошқа умуман мавжудодга, нафақат мусулмонлар балки барча инсонларга зиён етқазишдан, қайси динга эргашган болсаларҳам, уларга азият беришликдан, азият уёқда турсин, заррача болсаҳам зиён беришликдан қайтаради.

Керак болса зиён етқазган инсонларни ислом динидаҳам ўзига муносиб жазо таййин қилинган.

Ислом чинакам тинчлик болган ягона диндир.

Унда ёш болаларни иззат, ва катталарни ҳурмат, ва аёлларга эъзоз ва қарияларга алоҳида эҳтиром корсатган диндир.

Бу ислом дини келишидан олдин жаҳолатга назар солсак ислом динини қанчалик пок ва тўғри йўл эканлигини аниқ кўрамиз ва ҳозирги ҳолимиздаги муаммоларимиз ва бу динга отилаётган тошларнинг энг катта сабаби исломдан узоқлашганлигимиз учунлигиниҳам аниқ кўрамиз.

Террор ва экстромизим оқимларига аралашиб қолган инсонларга бузгунчилик қилманглар десак улар озларини ишларини тогри деб билади

Зеро аллоҳ таало бақара сурасининг 11-оятида шундай марҳамат қилган ʼЪВа агар уларга, ер юзида фасод қилманг, дейилса, биз фақат ислоҳ қилувчилармиз,дерларʼʼ деб ўз қилмишларини оқламоқдалар

Билишмаяпдики кимларни қолида қўғирчоқдай ойнаб қолаётганлигини.

огоҳ болайлик Аллоҳ таало озидан узоқлашиб ози ғазаб қилган кишиларни қаторига қошилиб қолишимиздан ва ҳалқимизни буларни зиёнларидан ози паноҳ берсин.Афсуслар бўлсин-ки улар ўзлари билиб ёки билмасдан бегуноҳ қанчадан қанча одамларнинг вафотига сабаб бўлишмоқда ва бу ишни Ислом талқинида қилишмоқда, ҳўш ўзи ростан хам Ислом динимиз бир инсонни бесабаб, бегуноҳ ҳолатида ўлдиришга буюрадими ?!

Йўқ, албатта.

Қуръони каримда шундай дейилади:

مَنْ قَتَلَ نَفْسًا بِغَيْرِ نَفْسٍ أَوْ فَسَادٍ فِي الْأَرْضِ فَكَأَنَّمَا قَتَلَ النَّاسَ جَمِيعًا وَمَنْ أَحْيَاهَا فَكَأَنَّمَا أَحْيَا النَّاسَ جَمِيعًا

яъни: “...Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларини қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса барча одамларни тирилтирган кабидир» (Моида сураси 32-оят).

Биз ушбу ояти каримадан бир инсонни ўлдириш қанчалик оғир гуноҳ ва маъсият эканлигини билиб олсак бўлади.

Афсуски, ана ўша ёт ғоя вакиллари бу ишни бемалол қилябдилар, энг ачинарли ҳолатлардан бири яна шу-ки бу қурбонларни ичида ёш гўдаклар ва қариялар ҳам борлиги.

Бу қабиҳ ишлари ҳақида муқаддас Ислом динимиз нима дейди ?!

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:

انطلقوا باسم الله وبالله وعلى ملة رسول الله ولا تقتلوا شيخا فانيا ولا طفلا ولا صغيرا ولا امرأة

яъни: «Аллоҳнинг исми ила, Расулуллоҳ миллати (уммати, дини, одати)га кўра ҳаракат қилинг ва ёши улуғ кексаларни, ўсмирларни, ғўдаклар ва аёлларни ўлдирманглар»

(Имом Абу Довуд ривоятлари).

Бизнинг Ислом динимиз тинчлик динидир, буни исботлашга ўрин ва ҳоҳат йўқдир. Энди ўз номи билан тинчлик дини бўлган Ислом қандай қилиб инсонларни ўлдиришга, вайронагарчиликка ва қўзғолонларга тарғиб қилиши мумкин, буни ҳеч қайси ақл кўтармайди.

Ислом арконлари бўлмиш Қуръони карим ва Ҳадиси шарифларни эса ушбу ёт ғоя вакиллари нотўғри фаҳми билан тушуниб ана шундай ишларни қилишга асос қилиб олишади, аммо Исломда ҳар бир мусулмон учун илм олиш фарздир, айниқса шаръий илмларни ўрганувчи уни чуқур ўрганиб асл ҳикматига етмоқлиги лозим бўлади.

Ҳаттоки бир мусулмон бошқа бир дин вакилига зулм қилиши қоралади бизнинг динимизда, Аллоҳ таоло мусулмонларни ғайри мусулмонларга, агар улар мусулмонларга қарши урушмасалар ва юртларидан чиқармасалар, уларга яхшилик қилишдан қайтармаган. Аллоҳ таоло дейди: «Дин тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз юртингиздан (ҳайдаб) чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишингиз ва уларга адолатли бўлишингиздан Аллоҳ сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолатли кишиларни севар» (Мумтаҳана, 8).

Демак биз бу ёмон ишларни, Исломга ёт эканлигини унга алоқаси йўқлигини билиб олдик, энди ҳар бир ватандошимизга, миллатдош ва диндошимизга бу ёт ғоялардан сақланиш буларни кирдикорларига учмаслик, айниқса ўз фарзандларимизни ва ёшларимизни буларни алдовларига учмаслигига кафил бўлиб қўлимиздан нима ёрдам келса қилишлигимиз керак бўлади.

Аллоҳ таоло барча мусулмонларни ўз ҳифзида сақлаб, юртимизни тинч-тотув бўлишини насиб қилсин.

Ҳикматуллоҳ Зокиров

Мир Араб Олий мадрасаси 3-босқич талабаси

. .