2019 йил 15 апрель куни Покистон Ислом Республикасидан ҳанафий мазҳабининг етук намояндаси, айни пайтда ислом фиқҳи ва иқтисоди бўйича замонамизнинг етакчи олими, муҳаддис Шайх Тақий Усмоний ҳазратлари Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳига ташриф буюрдилар.
Зиёратдан сўнг Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси марказининг конференция залида Шайх Тақий Усмоний ҳазратлари
ва Мир Араб олий мадрасаси устоз ҳамда талабалари иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашувда Шайх Тақий Усмоний ҳазратлари нутқ сўзладилар. Шунингдек, анжуманда Шайх Тақий Усмоний ҳазратлари Мир Араб олий мадрасасида фаолият юритаётган устозларга машҳур “Олтита саҳиҳ” (“Сиҳоҳи ситта”) ҳадис китобларидан ижоза бердилар.
Учрашув якунида Шайх Тақий Усмоний ҳазратларига Мир Араб олий мадрасасининг эсдалик совғалари топширилди ҳамда Шайх Тақий Усмоний ҳазратлари юртимиз, динимиз, хусусан, Бухоройи шариф ҳамда Мир Араб олий мадрасаси ҳақига дуойи хайрлар қилдилар.



Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
