2022 йил 1 декабрь куни Мир Араб олий мадрасасида юртимиздаги машҳур олим, узоқ йиллар давомида Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида таълим берган, фазилатли Устоз Муҳаммад Солиҳ Аҳмад домла ташрифлари муносабати билан учрашув ташкил этилди.
Мазкур маънавий-маърифий тадбирда Мир Араб олий мадрасаси устоз ва талабалари иштирок этди.
Тадбирда Устоз Муҳаммад Солиҳ Аҳмад домла гўзал ахлоқ, илм олиш фазилати борасида нутқ сўзладилар.

Тадбир давомида ўқитувчи ва талабалар Устоз Муҳаммад Солиҳ Аҳмад домлага турли саволлар ва маслаҳатлар сўраб мурожаат қилдилар ҳамда
илм-маърифат соҳасидаги узоқ йиллик тажрибага эга бўлган фазилатли устоздан фойдали ва ибратли тавсиялар ва жавоблар олдилар.
Тадбир якунида Устоз Муҳаммад Солиҳ Аҳмад домла юртимиз равнақ

и, халқимиз фаровонлиги, илм-фан ривожи борасида дуойи хайрлар қилдилар.
Мир Араб олий мадрасаси матбуот бўлими
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
