ОЛИЙ МАДРАСАДА ЯҚИНЛАШИБ КЕЛАЁТГАН “16 НОЯБРЬ – ХАЛҚАРО БАҒРИКЕНГЛИК КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Muallif: . .
Sana: 14.11.2022
202

Мир Араб олий мадрасасида яқинлашиб келаётган 16 ноябрь – халқаро бағрикенглик куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда сиёсий фанлар номзоди, Мир Араб олий мадрасаси доценти Феруз Бафоев нутқ сўзлади.

Феруз Бафоев ўз маърузасида бағрикенлик масаласи, унинг мазмун – моҳияти, бағрикенглик билан боғлиқ тарихий фактлар, Ўзбекистонда бағрикенлик, миллатлараро тотувлик борасида амалга оширилаётган ишлар борасида тўхталиб ўтди. Шунингдек, тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Тадбир якунида ўзининг илму-салоҳияти, куч-ғайратини ёш авлодга, таълим-тарбия беришдек шарафли ва масъулиятли ишга бағишлаб келаётгани, талабаларнинг билим ва малакасини оширишга қўшаётган самарали ҳиссаси учун Феруз Бафоевга ташаккурнома топширилди.

Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати
. .