Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш – давр талаби
Muallif: . .
Sana: 19.01.2021
785

2021 йил 19 январь куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов Мир Араб олий мадрасасига ташриф буюрди.

Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси марказининг конференция залида Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов раҳбарлигида “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш – давр талаби” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов, Бухоро вилоят бош имоми Ж.Элов, Мир Араб олий мадрасаси ректори Х.Юлдашходжаев нутқ сўзлади.

Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов ўз нутқида муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан барча соҳлар каби диний соҳада ҳам кўп ислоҳотлар амалга оширилгани, ёшларга жуда кўп имтиёзлар берилаётгани, айнан Президентимиз таклифи билан 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилингани, диний таълим муассасаларида диний фанлар бир қаторда дунёвий фанлар, хусусан, хорижий тиллар, ахборот технологияларини ўрганишга кўпроқ эътибор берилиши лозимлиги, ислом маърифати, соф ислом ақидасини халққа етказиш, ёт ғояларнинг зарарли таъсиридан халқимизни ҳимоя қилиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, халқимиз, айниқса, ёшларнинг онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш, кенг жамоатчиликка ҳанафийлик мазҳаби ҳамда мотуридия эътиқодини тўғри етказиш, ёт ғояларга қарши муносиб ва ўринли раддиялар бериш борасида бирлашиш ва бу йўлда ўзаро тажриба алмашиш, буюк алломаларимизнинг қолдирган маънавий меросларини чуқур ўрганиш

ва тарғиб этиш зарурлиги хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

Йиғилишда бир қатор талабалар мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Тадбир якунида давлатимиз тинчлиги, ривожи ва халқимиз фаровонлиги ҳақида дуойи хайрлар қилинди.

М.ХОДЖАЕВ

Мир Араб олий мадрасаси

Маънавий-маърифий ишлар

бўйича проректори


. .