Олий мадраса жамоаси ҳашарда
Muallif: . .
Sana: 17.01.2021
656

Динимиз бизларни масжидлар қуришга ва уларни обод этишга чақирган. Бу ишни жаннатга олиб борадиган ва Аллоҳнинг ризосига эриштирадиган йўл деб эълон қилган.

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда унга ўшанинг мислини қуриб беради», деганларини эшитганман».

Бошқа бир ривоятда: «Жаннатда бир уй», дейилган.

Бугун 17 январ куни Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси ва талабалари ана шундай савобли ишга ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида Бухоро вилояти Жондор туманидаги "Усто Фарҳод" масжидига боришди.

Бу ерда ишлар қизғин кетмоқда. Каттаю кичик ушбу савобли ишдан бебаҳра қолиб кетмаслик учун елиб югуриб меҳнат қилмоқда.

Мўмин одам Аллоҳнинг уйларини обод қилишга, унга инфоқ қилиб, моддий ободлигини зиёда қилишга, унда намоз ўқиб, маънавий ободлигини зиёда қилишга уринар ва қалби доим масжидларга боғлиқ бўлар экан, икки дунёнинг бахту саодатига, хайру баракасига эришади.

Аллоҳ таоло қилинаётган ишларга барака берсин! Ушбу савобли ишга ваъда қилинган савобларни кўпайтириб берсин!



. .