МИР АРАБ ОЛИЙ МАДРАСАСИ БИНОСИДА ОЛИЙ МАДРАСА ВА МИР АРАБ ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ТАЛАБАЛАРИГА КИТОБЛАР ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ
Muallif: . .
Sana: 12.01.2024
111

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 19 март куни ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш ҳамда 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш ва бу ташаббуслардан бири “Ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” вазифаси ҳам белгиланган эди.

Шу муносабат билан бугун Мир Араб олий мадрасаси ҳамда Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасалари талабалари ва ўқитувчиларига Олий мадраса биносида “Ал Бухорий” нашриёт-матбааси билан ҳамкорликда китоблар савдо ярмаркаси ташкил қилинди.

Ушбу ярмаркада Мир Араб олий мадрасаси ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Учқун Авлияқулов ташриф буюрган талабаларга китоб мутолаа қилиш – инсон онгини ривожлантириши, дунёқарашини, инсонлар билан муомала маданиятини ўргатадиган муҳим восита эканлигини гапириб ўтди.

Сўнгра ташриф буюрган Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Исматулло домла Холназаров таълим муассасаси талабаларини ушбу ярмаркага таклиф қилганлари учун Мир Араб олий мадрасаси жамоасига ўз миннатдорчилигини билдириб, келтирилган китоблар тўғрисида бир қанча маълумотлар бериб ўтди.

Тўрахон МУЗРАБОВ
Мир Араб олий мадрасаси ходими

. .