ЕНГЛАР ИЧИНГЛАР АММО ИСРОФ ҚИЛМАНГЛАР
Muallif: . .
Sana: 24.07.2023
227

ЕНГЛАР ИЧИНГЛАР АММО ИСРОФ ҚИЛМАНГЛАР

Нон исрофи ношукурликдан келиб чиқади. Ҳадиси Қудсийда “Эй одам фарзанди! Ҳамиша овқатланишга ўтирганингда қорни оч бечоралар ҳам эсингда бўлсин. Шунда Аллоҳнинг берган неъматларига шукр қилишинг осонроқ бўлади”, дейилган. Аллоҳ юртимизни тинч, дастурхонимизни тўкин қилиб берди, неъматларни истеъмол қилишимиз учун саломатлик берди.

Шукр қилиш ўрнига буларни нима учун исроф қиламиз? Инсон барча жонзот орасида азиз ва мукаррам қилиб яратилгани учун ҳам унга нондай неъмат ато этилган. Шунинг баробарида “Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар”, деб буюрилган. Исроф қилганлар “шайтонларнинг дўстидир” деб таъриф қилиниб, бундай ношукурлар учун ҳар икки дунёда жазо тайёрлаб ўйилгани огоҳлантирилган.

Нафақат нон, балки ҳеч бир нарсани исроф қилмасдан фойдаланиш ҳақиқий мўминлик белгисидир. Тўғри, кўп қаватли уйларда яшаётганларнинг боқарга моли йўқки, қолган қутганларни уларга емиш қилиб берса.

Лекин ўша уйларнинг барчасида нон ташлаш учун алоҳида махсус идишлар қўйилган¬ку. Нега азиз неъматларни идишларга эмас, турли хил ахлатларга аралаштириб юборасиз? Ноннинг ушоғини ҳам увол қилиб ташлаш, катта гуноҳ, хато эканини унутманг.

Жобир домла ЭЛОВ

Бухоро вилояти бош имом-хатиб

Мир Араб олий мадрасаси ректори

Янги Ўзбекистон газетаси

№ 141 (930), 2023-йил 18-июль

. .