“НАҲЖ УЛ-ФАРОДИС” АСАРИ АХЛОҚИЙ ВА ТАСАВВУФИЙ МАСАЛАЛАРДАН БАҲС ЭТУВЧИ, НОЁБ АДАБИЙ МАНБА
Muallif: . .
Sana: 18.07.2023
194

Нажҳ ул-фародис” («Жаннатларнинг очиқ йўли») – ХИВ асрда туркий тильда битилган мусулмончиликка асосланган муҳим ахлоқий ва тасаввуфий масалалардан баҳс этувчи, ноёб адабий манбадир. Унинг илм оламига танитилишида венгриялик олим Жанос Эcкманн ва турк олимлари Семиҳ Тезжан ва Ҳамза Зулфиқорларнинг алоҳида хизмати бор. Жанос Эcкманн саъй-ҳаракати билан Туркиянинг Сулаймония кутубхонаси сақланаётган «Наҳж ул-фародис» ноёб қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилди. Унинг ўрганилиши тарихи хусусида олимнинг муҳим илмий аҳамиятга молик «Кириш» мақоласи ва Семиҳ Тезжан, Ҳамза Зулфиқорлар томонидан асарнинг Жанос Эcкманн тайёрлаган факсимиле нусхаси, унинг лотин ёзувидаги транслитерацияси чоп этилди [Неҳcüл-Ферадıс, 2004.]. Ж.Эcкманн мақоласида 879-рақам остида сақланувчи «Нажҳ ул-фародис»нинг «Янги Жоме» нусхаси деб аталувчи бу қўлёзмани илк бор Аҳмад Закий Валидий кашф этгани, «Хоразмда ёзилган эски туркча асарлар» мақоласида асар ва унинг муаллифи хусусида қуйидагиларни билдирганини қайд этади: »Бу китобнинг муаллифи хоразмлик бир зотдир. Тили соф Хоразм туркчасида ва унинг муаллифи (ҳижрий) 761 йилда вафот этгандир. Бу эса муаллифнинг ҳам хоразмлик эканлигига далолат қилади» [Эcкманн, Женос. 2004]. Ж.Эcкманн мақолада ушбу маълумот асарнинг тил хусусиятлари билан яқиндан танишган тадқиқотчи томонидан билдирилганига эътибор қаратади. Татар олими Шаҳобиддин Маржонийнинг «Китабу мустафеди ал-аҳбар фи аҳвали Қозон ва Булғор» номли тарихий китобида асар муаллифининг «Маҳмуд бин Али ас-Сароий меншен ва ал-Булғорий мевлеви...» тарзıда танитганини Аҳмад Закий Валидий фıкрларıга таяниб инкор этади. Маълум бўладики, «Булғорий» нисбаси асарнинг бошқа бир қўлёзмасини кўчирган котибга тегишлидир. [Эcкманн, Женос. 2004, ИИИ-ХИИ]. Шундай қилиб, Маҳмуд Али борасида Кўҳна Урганч шаҳрининг шимоли-шарқида жойлашган ҳозирги Қорақалпоғизтоннинг Чимбой ва Нукус шаҳарлари орасидаги қадимги маданий марказлардан бири бўлган Кадар шаҳрида таваллуд топгани ҳақида муайян қўнимга келинади.

Асарнинг «Қиссаси Рабғузий» билан бир асрда ва бир ҳудудда (Олтин Ўрда ва унинг атрофи) ёзилганлиги, «Нажҳ ул-фародис» ҳам «Қиссаси Рабғузий» каби анбиёлар ҳаётининг ибрат қилиб кўрсатиш руҳида ёзилган насрий ва тасаввуфий асар эканлиги унинг аҳамиятини янада оширади. Шу билан бир қаторда «Нажҳ ул-фародис»да қўшимча равишда саҳобалар, тўрт нафар сунъий мазҳаббоши имомлар ҳақида маълумот ҳамда Аллоҳ таолога яқинлаштирадиган – хайрли ва Ундан узоқлаштирадиган – мункар амаллар тавсифига бағишланган алоҳида боб ва фаслларнинг мавжудлиги асарнинг муҳим фазилатларидан биридир. «Қисаси Рабғузий» нинг Носируддин Тўқбўғабек таклифига кўра ёзилганлиги маълум. Бир давр ва бир ижтимоий-сиёсий муҳитда мазмунан бир-бирига ўта яқин икки машҳур асарнинг яратилиши ва кенг тарқалиши ўша даврдаги ҳукмдор қатлам бўлган чингизий султонлар томонидан Ислом динига юксак эътибор қаратилганлиги ва айни пайтда Ўрта Осиё ва унинг атрофида анбиёлар қиссасига бағишланган асарларга эҳтиёж катта бўлганлигини кўрсатади. Чунки Хоразмшоҳлар салтанати қулагандан кейин у билан бирга гулкираб ривожланган Ислом маданиятига ҳам жиддий талофот етди ва орада катта маданий-маърифий, илмий-ахлоқий бўшлиқ пайдо бўлди. Бу бўшлиқни тўлдириш эҳтиёжи ва ҳукмдор чингизий сулола томонидан Ислом динининг қабул қилиниб, унинг ривожига эътибор қаратиши бундай асарларнинг яратилишига қулай вазият тайёрлади. Мазкур асарларнинг яна бир ўзига хослиги шундаки, унда бадиий руҳ устуворлиги сезилиб туради. Чунки соф диний руҳда ёзилган асарларда воқеа ва ҳодисаларни баёни аниқ, саҳиҳ ҳужжатларга асосланган ҳолда берилади. Лекин бу асарда масаланинг илмий томонига нисбатан бадиий, тасаввуфий ва ахлоқий-таълимий томонига кўпроқ эътибор қаратилган. Унинг «Нажҳ ул-фародис» «Жаннатларнинг очиқ йўли» деб аталиши ҳам унда тасаввуфий ва ахлоқий-таълимий моҳият касб этувчи бадиият намуналарининг киритилишига боис бўлган.

«Нажҳ ул-фародис»да мусулмон минтақа адабиётида шаклланган ахлоқий-таълимий асарларга хос муайян бир масалани ўқувчига ҳиссий-таъсир кучини ошириб етказиш адабий нияти билан ўша масалага оид ҳикоят ва ривоятларга ўрин берилган. Бу унинг адабий ва тасаввуфий манба сифатидаги қимматини оширишга ва унинг ўқувчилар кўнглидан ўрин олишига омил бўлган. Чунончи, асарда «Имом Молик (р.а.)нинг фазилати баёнида» (2-боб 9-фасл) «Иброҳим (а.с)нинг Аллоҳ нима учун дўст қилиб олганлиги», «Туну кун ибодат қилиш фазилати баёнида» (3-боб 9-фасл) «Робият ул-Адавия» , «Ноҳақ қон тўкиш офати баёнида» (4-боб 1-фасл) «Қобил ва Ҳобил», «Имом Воқидий», «Мусо (а.с)”, «Ҳажжожи золим», «Дунёни севиш баёнида» (4-боб 6-фасл) «Молик ибн Динор», «Фузайл (р.а.)”, «Гина ва ҳасад баёнида» (4-боб 8-фасл) «Закарё (а.с.)” сингари ҳикоя ва ривоятлар келтирилади. Фаслларнинг бундай ҳикоят ва ривоятлар билан зийнатланганлиги асар муаллифининг яхшигина бадиий маҳоратидан дарак беради.

Асарга бугунги кунга қадар олимлар томонидан катта қизиқиш билан қаралмоқда ва унинг нафақат бадиий, тарихий ва тасаввуфий, диний-ахлоқий томонлари, шу билан бирга тил хусусиятлари ҳам ўрганилмоқда. Ҳатто асар факсимелия, транслетирация кўринишида нашр этилмоқда. Масалан, асар «Неҳcüл-Ферадис (Cэннетлерин аçıк ёлу)” номи остида Туркияда 3 жилдли китоб кўринишида нашр қилинган: И жилд – факсимелия, ИИ жилд – траслитерация (лотин ёзувида), ИИИ жилд эса асарнинг изоҳи ва сўзлар луғати (турк тилида). Бизнинг қўлимизда ушбу асарнинг Анқарада 2004 йилда нашр қилинган И ва ИИ жилдлари мавжуд.

Асарнинг аҳамияти ва унинг нақадар катта қийматга эга эканлиги тасаввуфий олимлар олдига уни қайта синчиклаб ўрганиш вазифасини қўяди. Бу асарни матний тадқиқ этиш, уни аслиятдаги эски ўзбек тилига хос бўлган хусусиятларни инобатга олган ҳолда нашрга тайёрлаш ва илмий ўрганиш бу ноёб манба билан ўзбек ўқувчиларини танитиш нуқтаий назаридан муҳим аҳамият касб этади. Асарнинг кўплаб нусхалари мавжудлиги ва турколог олимлар томонидан ўрганилганлиги у ҳақида кўплаб илмий мақола ва асарлар яратилганлиги, факсимелия, транслитератсиён вариантларда нашр қилинганлиги уни тадқиқ ва тадбил қилишда қулайлик яратади.

Набижонов Муҳаммадмусо Расулжон ўғли

Мир араб олий мадрасаси ўқитувчиси

Адабиётлар:

1. Неҳcüл-Ферадıс. 2004. Уçмаҳларнıнг Аçıк Ёлу (Cэннетлерüн Аçıк Ёлу). И Метин. ИИ.Тıпкıбасıм. Тıпкıбасıм ве Çэвриязı: Жанос Эcкманн, Яйıмлаянлар: Семиҳ Тезcан, Ҳамза Зüлфикар. Анкара: Ататüрк Кüлтüр, Дил ве Тариҳ Йüксек Куруму Тüрк Дил Куруму Яйıнларı.

2. Эcкманн, Женос. 2004. Öн сöз. Неҳcüл-Ферадıс. Уçмаҳларнıнг Аçıк Ёлу (Cэннетлерüн Аçıк Ёлу). И Метин. ИИ.Тıпкıбасıм. Тıпкıбасıм ве Çэвриязı: Жанос Эcкманн, Яйıмлаянлар: Семиҳ Тезcан, Ҳамза Зüлфикар. Анкара: Ататüрк Кüлтüр, Дил ве Тариҳ Йüксек Куруму Тüрк Дил Куруму Яйıнларı.


* Набижонов Муҳаммадмусо Расулжон ўғли, Бухоро давлат университети Матншунослик ва адабий манбашунослик мутахассислиги 2-босқич магистранти. Мир Араб олий мадрасаси мударриси, «Шом» жоме масжиди имом хатиби
. .