НЕГА 50 ДАРАЖА ИССИҚ БЎЛИШИГА ҚАРАМАЙ МАСЖИДУЛ ҲАРОМ ҲОВЛИСИ ҚИЗИБ КЕТМАЙДИ?
Muallif: . .
Sana: 01.08.2022
257

Маккадаги Масжидул Ҳаромни зиёрат қилган ҳар бир киши, тўғридан-тўғри қуёш нури тушиши ва ҳарорат Цельсий бўйича 50 даражагача қизишига қарамай, ернинг совуқлигига қойил қолади, бунинг сири нимада?

Саудия Арабистони оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўнлаб йиллар давомида Маккадаги Масжидул Ҳаром учун ёруғлик ва иссиқликни акс эттириш учун ишлатиладиган машҳур юнон Тассос мармарини импорт қилади, бошқа ҳеч қандай гранит ва мармар бундай хусусиятга эга эмас.

Тассос мармарлари камдан-кам учрайди ва Греция тоғларидан биридан келтирилади, бу эса Байтуллоҳ полини совуқ ҳолда тутиб туради.

Мармар Грециянинг шимолида жойлашган Тассос оролида қазиб олинади ва унинг майдони 380 квадрат метрдан ошмайди.

Мармарнинг қалинлиги 5 сантиметрга етади; у ўзининг кристалли оқ ранги билан ажралиб туриши билан бирга, энг соф ва энг қаттиқ табиий тошлардан бири ҳисобланади. Мармарнинг асосий хусусияти, у кечаси майда тешиклар орқали ҳаводан намликни сўриб олади ва кундузи уни чиқаради.

Қироллик мармарни улкан тош бўлаклари кўринишида импорт қилади ва у Саудиянинг хусусий заводларида малакали мутахассислар назорати остида қайта ишланади.

Манба azonuz

. .