
Аллоҳга беҳад шукрлар бўлсинки, икки йиллик танаффусдан сўнг сабр ила кутилган, динимизнинг бeшинчи аркони бўлган Ҳаж зиёрати ҳам бошланди. Бундан қувонган ўн минглаб юртдошларимиз қалбида қувонч, дилларида шукроналик билан шу кунларга етказгани учун Аллоҳга ҳамдлар айтиб, муборак сафар томон отланди.
Куни кеча 26 июнь кечда Бухоро халқаро аэропортида бўлғуси ҳожиларни Саудия Арабистонига кузатиш маросими ана шундай ҳис-ҳаяжонларга, дил сўзларига бой бўлди. Мазкур йилда Бухоро вилоятидан 525 нафар фукаролар Хаж зиёратига боришга муяссар бўлдилар. Бугун бундай улуғ бахтга эришган 245 нафар юртдошларимизни кузатиш учун Бухоро вилоят ҳокимлиги, ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Бухоро халқаро аэропортида жам бўлишди. Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишлари, ушбу зиёратни юртимиз ва бутун дунё мусулмонларга бардавом қилишини сўраб хайрли дуолар қилдилар. Бухоро вилоятидан “Ҳаж – 2022” мавсумининг илк зиёратчилари Бухоро халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.
Кейинги зиёратчилар 27 июнь куни Бухоро-Мадина йуналиши бўйича ҳаж сафарига кузатилади ва худди шу йўналишлар бўйича 30-31 июль кунлари юртимизга қайтиб келадилар.
Аллоҳ таоло Ҳаж амалини адо этишга отланган юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
