ДУНЁДА СИЗ ҲЕЧ КИМ БЎЛМАСЛИГИНГИЗ МУМКИН, ЛЕКИН КИМ УЧУНДИР - БУТУН ДУНЁСИЗ
Muallif: . .
Sana: 07.04.2022
218

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан республикада жисмоний имкониятлари чекланган фуқаролар орасида манзилли режа асосида айрим ноисломий диний конфессия вакиллари томонидан амалга оширилаётган ноқонуний миссионерлик ва прозелитизм ҳаракатларига қарши профилактик тадбирлар ташкил этилмоқди.

Ушбу режанинг иккинчи босқичида эшитиш ва сўзлашиш имкониятлари чекланган фуқаролар, айниқса, миссионерлар таъсирига тушган шахслар билан “Сиз бизга кераксиз!” мавзусида диний-маърифий суҳбатлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида марказий масжидларда ташкил этилди. Тадбирларда жами 2486 нафар жисмоний имкониятлари чекланган фуқаролар қамраб олинди.

Суҳбатларга ЎМИ томонидан ҳудудий вакиллар, “Вақф” хайрия жамоат Фонди ва маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорлигида амалга оширилди. Суҳбатларга диний идоранинг сурдо таржимонлари жалб қилинган.

Тадбирларда маҳаллий ҳокимият вакиллари, ҳуқуқшунослар, пенсия жамғармаси ходимлари ва бошқа ижтимоий соҳа вакиллари иштироки таъминланди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича имконияти чекланганлар билан ўтказилган тадбирлар ва “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан кўрсатилган эътибордан 110 нафар имконияти чекланганлар бошқа динга ўтиб, адашган эканликларини тан олдилар ва шаҳодат калималарини имо-ишорада келтириб, Ислом динини қабул қилдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги имконияти чекланганларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 1800 та “Қурьони карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси” китоби тарқатилди.

Ушбу диний-маърифий тадбирларнинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида махсус видеоролик тайёрланиб ЎМИ ва “Вақф” Фонди тасарруфидаги ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқатиш ташкил этилди.

Мунира Абубакирова

Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим мутахассиси

Манба www.muslimuz

. .