МИР АРАБ ОЛИЙ МАДРАСАСИДА ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Muallif: . .
Sana: 19.02.2022
605

2022 йил февраль ойи давомида Мир Араб олий мадрасаси талабалари орасида тиловат йўналиши бўйича Қуръон мусобақаси ўтказилди.

2022 йил 19 февраль куни Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи конференция залида мазкур мусобақа натижаларини эълон қилишга бағишланган тадбир ўтказилди.

Ҳайъат аъзолари томонидан мусобақа иштирокчилари тиловатларининг “Тажвид”, “Тараннум” ва “Совт” жиҳатлари баҳоланиб, умумлаштирилди.

Қуръон мусобақаси натижаларига кўра:

1-ўринни 4-курс талабаси Ахмедов Диёр Солижон ўғли;

2-ўринни 3-курс талабаси Шарипов Нурмуҳаммад Амриллоевич;

3-ўринни 1-курс талабаси Пулатов Бобирмирзо Маҳмуд ўғли;

4-ўринни 1-курс талабаси Рўзиқулов Азизбек Маҳмадиқулзода эгаллади.

Ғолибларга фазилатли устоз Абдуғофур домла Раззоқов томонидан

Мир Араб олий мадрасасининг мукофот ва совғалари топширилиб, ғолибларнинг ота-оналарига таълим муассасасининг ташаккурномалари юборилди.

Тадбир якунида Қуръони карим тиловат қилиниб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, илм-фан ривожи борасида дуойи хайрлар қилинди.

. .