СЕМИНАР
Muallif: . .
Sana: 19.01.2022
306

2022 йил 19 январь куни Мир Араб олий мадрасаси томонидан Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти, “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси билан ҳамкорликда педагог-ўқитувчилар учун ўқув семинари ташкил қилинди.

Мазкур ўқув семинарида Бухоро давлат университети “Педагогика” кафедраси доценти, педагогика фанлари номзоди Гулбоев Акбар Тўхтаевич ва Бухоро давлат университети “Педагогика” кафедраси катта ўқитувчиси Исматов Шухрат Убайдуллаевичлар “Педагогик методлар асосида дарс машғулотини ташкил қилиш” мавзусида мастер-класс дарси ташкил қилдилар.

Олиб борилган мастер-класс дарси педагог-ўқитувчиларда катта таассурот қолдирди.

Ўқув семинари якунида маърузачиларга Бухоро вилоятидаги диний таълим муассасалари номидан миннатдорчилик билдирилди.


. .