ОЛИЙ МАДРАСАДА “УСТОЗЛАР, СИЗГА ТАЪЗИМ” МАВЗУИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ
Muallif: . .
Sana: 28.09.2021
354

2021 йил 28 сентябрь куни Мир Араб олий мадрасасида 1 октябрь – ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати “Устозлар, сизга таъзим” мавзуида билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Маънавий-маърифий тадбирда барча талабалар ва устозлар иштирок этди.

Маънавий-маърифий тадбир анъанага мувофиқ Қуръон тиловати билан бошланди.

Шундан сўнг Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси Устоз Исмоилжон Ҳамроқулов “Устозларга эҳтиром” мавзусида маъруза қилди.

Шунингдек, тадбирда Аҳрор домла Намозов машҳур “Мударрис” шеърини, Мир Араб олий мадрасаси талабаси Зариф Қудратов эса “Устоз” шеърини устозлар учун ўқиб берди.

Маънавий-маърифий тадбир якунида юртимиз равнақи, динимиз ривожи, хусусан, Мир Араб олий мадрасаси фаолияти ҳамда ўтган улуғ устозлар ҳақига дуойи хайрлар қилинди.


. .