ЎЗБЕКИСТОНИМ
Muallif: . .
Sana: 31.08.2021
46







ЎЗБЕКИСТОНИМ

Алпомишдан қолган гўзал достоним,

Қалдирғоч маконим – мовий осмоним.

Жаннатга менгзалган боғу бўстоним,

Отамсан, онамсан Ўзбекистоним!

Ғанимга ҳеч қачон эгилмас бошим,

Қўлимда меҳнатим, ҳалолдир ошим.

Қувончдан қалқийди кўзимда ёшим,

Кўзимсан, юзимсан, Ўзбекистоним.

Улуғбек қўйганди осмонга нарвон,

Бухорий бобомдир ҳадисда сарбон.

Калому фиқҳда аждодим карвон,

Оримсан, боримсан, Ўзбекистоним.

Заррача қалбимда қолмасин доғим,

Ижодга имкон бер, қувнаган чоғим.

Самога бўйлашган пурвиқор тоғим,

Бахтимсан, тахтимсан, Ўзбекистоним.


Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ

. .