Э Ъ Л О Н ! Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига!
Muallif: . .
Sana: 30.08.2021
529

“Ал-Азҳар” мажмуаси ва унинг тасарруфидаги таълим муассасаларида таҳсил олиш учун Дин ишлари бўйича қўмитанинг тегишли тавсияномасини олган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига!

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага расмий мурожаат қилган ҳамда Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар” мажмуаси ва унинг тасарруфидаги таълим муассасаларида таҳсил олиш учун тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (203 нафар) рўйхати “Ал-Азҳар” мажмуаси институтлари департаменти администрациясига ҳамда Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига юборилган.

Тавсияномаси “Ал-Азҳар” мажмуаси администрациясига юборилган фуқароларимиз мазкур олий таълим муассасасининг талабига мувофиқ “Ал-Азҳар” мажмуасининг расмий сайти (https://www.azhar.eg/foreignstudent/enroll) орқали қисқа муддатларда рўйхатдан ўтишлари ва хорижга чиқиш паспортларини тизимга юклашлари сўралади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА

. .