МИР АРАБ ОЛИЙ МАДРАСАСИДА ҚАБУЛ ИМТИҲОНЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Muallif: . .
Sana: 03.08.2021
576

021 йил 2 ва 3 август кунлари Мир Араб олий мадрасасида қабул имтиҳонлари бўлиб ўтди.

Мир Араб олий мадрасасида қабул имтиҳонлари карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда олиб борилиши таъминланди. Жумладан, кириш жойига антисептик воситалар қўйилди, имтиҳонга киришдан олдин абитуриентларнинг тана ҳароратлари ўлчанди, уларга маска ва қўлқоплар берилди, имтиҳонлар очиқ ҳавода, оралиқ масофалар сақланган ҳолда ўтказилди.

2021 йил 2 август - қабул имтиҳонларининг биринчи кунида араб тили фанидан ижодий имтиҳон бўлиб ўтди.

2021 йил 3 август - қабул имтиҳонларининг иккинчи кунида ақоид-фиқҳ ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари бўлиб ўтди.

Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида имтиҳон жараёнлари Мир Араб олий мадрасасининг facebook даги саҳифаси - https://www.facebook.com/mirarab.uz орқали жонли эфирда онлайн намойиш этилди.

Қабул имтиҳонларида жами 124 нафар абитуриент иштирок этди.

Имтиҳон жараёнлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, ҳуқуқ-тартибот, соғлиқни сақлаш ташкилотлари вакиллари иштирокида олиб борилди.





















. .