Икки зарарни енгилини қилиш билан бартараф этиш
Muallif: . .
Sana: 26.05.2021
488

“Икки зарарни енгилини қилиш билан бартараф этиш” фиқҳий қоида ҳисобланади. Агар иккита зарар: ҳаром ёки макруҳ иш бир жойда бўлиб, бирини қилишга мажбур бўлсангиз кичиги каттасини соқит қилади. Ҳаромдан кўра макруҳни қилиш тўғри бўлади. Суннатни тарк қилиш, ё динингизда фитнага учраш, ёки ота-онангизга оқ бўлишдан бири муқаррар бўлиб қолса, фитнадан қутилиш ва оқ бўлмаслик учун суннатни тарк қилишингиз лозим бўлади. Иш шубҳали ёки уламолар изн бериш, бермасликда ихтилоф қилган жойга киришга ва аниқ ҳаром ёки ҳаромлигига иттифоқ қилинган жойга киришга етиб борса, гарчи ихтилофли ишни қилишга олиб борса-да, аниқ ҳаром ва ман қилишга иттифоқ қилинганини тарк этмоқлик вожиб бўлади.

“Мир Араб” олий мадрасаси талабаси, Мадаминзода Абдулатиф Бахтиёржон ўғли тайёрлади.

. .