Муфтий ҳазратлари ва бир гуруҳ уламолар, жумладан, Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси Абдуғофур домла Раззоқов кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Muallif: . .
Sana: 29.04.2021
594

Башарият тарихидан маълумки, инсон ўзининг ҳалол меҳнати билан обрў-эътиборга, улуғлик мартабасига эришади. Халқимизнинг “Меҳнат инсонни улуғлайди” иборасига ҳамоҳанг бу ҳикматли сўзларнинг амалий тасдиғи Янги Ўзбекистонда янада яққол намоён бўлмоқда. Мамлакатимиз равнақи, элимиз фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилган кўплаб юртдошларимиз давлатимизнинг юксак унвон, медаль ҳамда орденлари билан мукофотлангани ҳам шундан далолат беради.


Муҳтарам Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрда “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари қабул қилинган эди. Мазкур фармонга мувофиқ, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилган эди. 2021 йил 26 апрель куни матбуотда ушбу мукофот билан тақдирланганлар рўйхати эълон қилинди.
Мукофотланганлар орасида:

- Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари биринчи даражали;

- Тошкент шаҳридаги “Бурҳониддин Марғилоний” жоме масжиди имом-хатиби Абдулхамид домла Турсунов, Тошкент вилоятидаги “Ҳасанбой ота” жоме масжиди имоми Яҳё қори Турдиев, Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси, Бухоро вилоятидаги “Баҳоуддин Нақшбанд” жоме масжиди имом-хатиби Абдуғофур домла Раззоқов иккинчи даражали;

- Самарқанд вилояти Ургут тумани бош имом-хатиби Шоди домла Ҳақбердиев учинчи даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби бўлдилар.

Мир Араб олий мадрасаси жамоаси ушбу юксак мукофот билан аввало, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларини, таниқли уламоларимизни самимий муборакбод этади.

Мазкур фазилатли уламолармизга Аллоҳ таборака ва таолодан дин, халқ ва Ватан йўлидаги хизматларида улкан муваффақиятлар бардавом бўлишини тилаймиз, мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ва оилавий бахт ёр бўлишини сўраймиз!

Muslim.uz сайти маълумотлари

асосида тайёрланди

. .