ТАДБИР
Muallif: . .
Sana: 14.03.2021
871

Мир Араб олий мадрасасида “Поклик иймондандир” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ҳамда ҳашар ўтказилди

2021 йил 14 март куни Мир Араб олий мадрасасида устоз ва талабалар иштирокида “Поклик иймондандир” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ҳамда ҳашар ўтказилди.

“Поклик иймондандир” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирда талабаларга поклик иймондан экани, ислом дини барчамизни покликка буюриши, покликка риоя этиш ибодат саналиб, холис қилинган ушбу амал учун Аллоҳ томонидан ажру савоблар берилиши, поклик-тозалик сабабидан умримиз, касбу коримиз, ризқимиз, илмимиз ва хонадонимизга Аллоҳнинг баракаси ёғилиши қайд этилди.

Шунингдек, ҳашарга чиқишга олдин ўтказилаётган мазкур ҳашарда ҳамма бирдамлик билан иштирок этиши, ташкиллаштириладиган ҳашар энг хайрли ва савоб амаллардан экани тўғрисидаги фикрлар билдирилди.

Ҳашарда Мир Араб олий мадрасасининг биноси, шунингдек, ётоқхонасида тозалаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

М.ХОДЖАЕВ

Мир Араб олий мадрасаси проректори

тадбирдан фото-лавҳалар:



. .