Китоб ўқи!
Muallif: . .
Sana: 12.03.2021
774

Илм изла, улуғлардан олиб ибрат,

Амал қилгин, шунда қолмас асло иллат.

Тoпгайдирсан икки дунё комил шуҳрат,

Китоб ўқи, одоб ўрган устозлардан.

Китоб сабаб тўлгай қалбинг ҳикматларга,

Чида! Бўлса қанча азоб-заҳматларга.

Қолгайдирсан икки дунё раҳматларга,

Китоб ўқи, одоб ўрган устозлардан.

Энг шарафли йўлдадирсан илм олсанг,

Фаришталар қанот ёзгай оёқ қўйсанг.

Олам сенга раҳмат айтар агар билсанг,

Китоб ўқи, одоб ўрган устозлардан.

Ёлғиз илм мисоли бир қанотсиз қуш,

Одоби йўқ олим ҳечга келмагай хуш.

Одоб ила илм бирга қандай ҳам хуш,

Китоб ўқи, одоб ўрган устозлардан.

Асло ғийбат, бўҳтон қилма олимларга,

Бўйин эгма, рағбат қилма золимларга.

Ҳавас қилгин тўғри йўлда омилларга,

Китоб ўқи, одоб ўрган устозлардан.


Мир Араб олий мадрасаси талабаси Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо

. .