ДУНЁДАГИ ЭНГ КАТТА БАХТ!
Muallif: . .
Sana: 20.02.2021
8

Аллоҳнинг зикри ҳар бир банда учун буюк бахт, юксак мақомдир. Бандани энг улуғвор чўққиларга олиб чиқадиган сабабдир.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Фазкурууний азкуркум” (“Сизлар мени эсланглар, мен сизларни эслайман”) дейди.

Гапни қаранг! Банда - ожиз банда. Аллоҳ яратган махлуқлари ичида энг ожизи инсон бўлади. Ҳар қандай ҳайвон туғилиши билан ўрнидан туриб юриб кетаверади. Лекин инсоннинг боласи ётади. Икки йилгача уни онаси кўтариб юради. Бир йил, бир ярим йил ўтгунича ўрнидан туролмайди. Шу заиф, заррага арзимайдиган инсонни Аллоҳ “Мен эсимга оламан” деяпти.

Аллоҳнинг зикрига кириш учун ожиз банда нима қилиш керак экан? Аллоҳни зикр қилиши керак экан. Осон экан. Ана шу арзимас зарра, арзимас инсон Аллоҳнинг зикрига сазовор бўлишидан кўра катта бахт борми? Дунёда бундан катта бахт йўқ! Бошқа ҳеч бир мавжудотга Аллоҳ бу гапни айтмаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

. .