​ХАЙР МАДРАСАМ
Muallif: . .
Sana: 06.02.2021
209

Мана бугун, қалб тўла алам,

Яқин қолди кетар вақтим ҳам.

Устозларим юзига қараб,

Хайр дейман, хайр мадрасам.

Бир оиладек, яшадик бирдам.

Ҳар биримиз ўзаро ҳамдам.

Дўстларимдан бугун айрилиб,

Хайр дейман, хайр мадрасам.

Шердек юрдим сенинг бағрингда,

Таъзим қилай бугун пойингда.

Устозларга бошимни эгиб,

Хайр дейман, хайр мадрасам

Ҳар бир келган кетаркан албат,

Қайтолмайди энди тоабат,

Аламлардан кўзим ёшланиб,

Хайр дейман, хайр мадрасам.

Мир Араб олий мадрасаси 4-курс талабаси Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли

. .