
2021 йил 26 январь куни Мир Араб олий мадрасаси битирувчи курс талабалари иштирокида Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси марказининг конференция залида “Глобаллашув шароитида диний соҳадаги кадрлар олдида турган энг муҳим вазифалар” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Маънавий-маърифий тадбирни Мир Араб олий мадрасаси ректори Х.Юлдашходжаев олиб борди.
Жумладан, йиғилишда Х.Юлдашходжаев сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан барча соҳалар каби диний соҳага ҳам жуда катта эътибор бераётганлари, диний соҳа вакиллари олдида ислом маърифати, соф ислом ақидасини етказиш, ёт ғояларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, халқимиз, айниқса, ёшларнинг онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш, халқимизга ҳанафийлик мазҳаби ҳамда мотуридия эътиқодини тўғри етказиш, ёт ғояларга қарши муносиб ва ўринли раддиялар бериш борасида бирлашиш, буюк алломаларимизнинг қолдирган маънавий меросларини чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, Ватан ва халқ дарди билан яшашдек улкан масъулиятли вазифалар турганини таъкидлади.
Шунингдек, йиғилишда ҳар битирувчи талаба юқорида айтилган масъулиятли вазифалардан келиб чиқиб, келажакдаги йўлини тўғри белгилаб олиши алоҳида таъкидланди.
Йиғилишда бир қатор талабалар мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Тадбир якунида давлатимиз тинчлиги, ривожи ва халқимиз фаровонлиги ҳақида дуойи хайрлар қилинди.
М.ХОДЖАЕВ
Мир Араб олий мадрасасининг
Маънавий-маърифий ишлар бўйича ппроректори
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
