Муфтий ҳазратларининг ҳадялари ўз эгасига етказилди
Muallif: . .
Sana: 25.09.2020
826

Бугун Бухоро вилояти Когон туманида истиқомат қилувчи эркин ижодкор, ёзувчи Тошпўлат Ашуров Мир Араб олий мадрасасига ташриф буюрди. У киши оила, қизлар тарбияси, ажримларни олдини олиш ва бошқа бир неча масалаларнинг ечимига қаратилган мақолалар муаллифидир. Тошпўлат Ашуровнинг бу соҳадаги ишлари Ҳидоят журнали ва Ислом нури газеталарида бир неча бор нашр қилинган.

Ёзувчининг бу борадаги ишларини муносиб тақдирлаш учун муфтий Усмонхон Алимов у кишига «Тафсири ирфон» китобининг янги нашрини ҳадя қилдилар. Муфтий ҳазратлари томонидан юборилган ҳадяни ёзувчига Мир Араб олий мадрасаси ректори Ҳайдархон Йўлдошхўжаев топширди.

Мир Араб олий мадрасаси жамоаси ёзувчининг келажакда мусулмонларнинг манфаати учун амалга оширадиган ишларида муваффаққиятлар тилаб, бу каби ишлар бардавом бўлишини сўраб қолади.


. .