Мир Араб мадрасасининг шонли тарихи ва юксак нуфузи эътироф этилди
Muallif: . .
Sana: 27.11.2026
16

Устоз Жобир домла Элов бошчилигидаги Мир Араб олий мадрасаси делегациясининг Қозоғистонга ташрифи чоғида кутилмаганда Олмаота шаҳридаги "Ал-Ҳомид" жомеъ масжиди имом-хатиби Асилхон домла Аманкулов билан суҳбат бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Асилхон домла Мир Араб мадрасасининг бой ва буюк тарихи, ислом оламидаги ўрни ҳамда юксак нуфузи ҳақида илиқ фикрлар билдирдилар. Ўзлари ҳам айнан ушбу муборак даргоҳда таҳсил олганликларини фахр билан ёдга олиб, ҳозирда эришаётган ютуқлари ва мартабаларида Мир Араб мадрасасининг ўрни беқиёс эканини, бу ердан кўплаб забардаст уламолар етишиб чиққанини таъкидладилар.

Шунингдек, бугунги кунда Қозоғистонда хизмат қилаётган кўплаб таниқли олимлар айнан Мир Араб мадрасасида илм олгани ҳамда қозоқ ёшлари орасида Мир Араб мадрасасига бўлган интилиш юқори эканлиги алоҳида эътироф этилди.
Илиқ ва дўстона руҳда кечган мулоқот давомида Асилхон домла Аманкулов Мир Араб олий мадрасаси раҳбариятининг ташрифидан мамнун эканликларини изҳор этиб, меҳмонларга юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатдилар.

. .