Олий мадраса делегациясининг Нур-Муборак университетига ташрифи бошланди
Muallif: . .
Sana: 25.11.2026
29

Мир Араб олий мадрасаси ректори устоз Жобир домла Элов бошчилигидаги делегация Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Нур-Муборак университетига ташриф буюрди.

Олий мадрасаси делегациясини Нур-Муборак университети ректори Др. Муҳаммад Вардани кутиб олди.

Илмий сафар давомида Мир Араб олий мадрасаси ҳамда Нур-Муборак университети ўртасида икки томонлама меморандум имзоланиши кўзда тутилган.

Мир Араб олий мадрасаси делегацияси таркиби:

Элов Жобир Рустамович – Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили, Мир Араб олий мадрасаси ректори;
Ахмедов Нарзуллоҳ Муҳаммад Саидович – Мир Араб олий мадрасаси "Диний фанлар" кафедраси мудири;
Шарапов Маъмур Муродович – Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш сектори мудири.



. .