Мир Араб олий мадрасасида 2026–2027 ўқув йилининг дастлабки машғулоти «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» мавзусидаги «Мустақиллик дарси» билан бошланди. Мазкур дарсни Бухоро давлат техника университети доценти, сиёсий фанлар номзоди Феруз Бафоев олиб борди.
Дарс давомида Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўли, давлатчилик асосларининг мустаҳкамланиши, сиёсий ва ижтимоий ҳаётда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича фикр юритилди.
Хусусан, мамлакатда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, жамиятда ижтимоий адолат ва барқарорликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.
Шунингдек, бугунги мураккаб геосиёсий жараёнлар, дунёда кечаётган сиёсий-иқтисодий ўзгаришлар ва уларнинг Марказий Осиё минтақасига таъсири ҳақида ҳам фикр алмашилди. Глобал ахборот маконида турли ғоя ва қарашлар рақобати кучайиб бораётган шароитда ёшларнинг сиёсий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш муҳим вазифалардан бири экани таъкидланди.
Дарсда «Ягона Ватан — ягона халқ» ғоясининг жамият барқарорлиги ва миллий бирдамликни таъминлашдаги аҳамиятига алоҳида урғу берилди. Мамлакат тараққиётининг муҳим омили сифатида жамиятда ўзаро ҳурмат, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва умумий мақсадлар атрофида бирлашиш масалалари муҳокама қилинди.
Феруз Бафоев ўз маърузасида ёшларнинг сиёсий жараёнларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, уларда танқидий ва мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, ахборотни таҳлил қилиш ва турли мафкуравий таъсирларга нисбатан соғлом ёндашувни қарор топтириш муҳимлигини қайд этди.
Мулоқот жараёнида талабалар мамлакатимиздаги сиёсий ва ижтимоий жараёнлар, ёшларнинг жамият ҳаётидаги иштироки ҳамда замонавий дунёда юз бераётган геосиёсий ўзгаришларга оид саволлар билан фаол иштирок этдилар.




Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
