Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими 2026-2027 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига барча йўналишлар бўйича абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш саналарини эълон қилади:
Қабуллар 2026 йил 30 июндан 20 июлгача давом этади.
Олий диний таълим муассасалари бакалавр босқичига ўқишга киришни истаган абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни топширади:
таълим муассасаси ректори номига ариза;
паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси нусхаси (асли кўрсатилади);
3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
Хорижий давлатлардаги диний таълим муассасаларини тамомлаган ва мамлакатимизда нострификациядан ўтказилган дипломга эга бўлган абитуриентлар (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.
Абитуриентларга қулайлик: Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига ҳужжат топшириш истагидаги абитуриентлар ўзларига яқин бўлган диний таълим муассасасининг қабул ҳайъати орқали республикадаги исталган диний таълим муассасасига ҳужжат топширишлари мумкин.
Эслатма: Диний таълим муассасаларининг тест синовларида иштирок этиши учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади. Жорий йилда мактаб, академик лицей ёки коллежни тамомлаб, ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топширмоқчи бўлган абитуриентлар ва ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно.
Маълумот учун телефон
+998 99 708-04-40
+998 91 312-94-04
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
