Мир Араб олий мадрасаси кутубхона фондини бойитишликда ўз ҳиссаларини қўшган имом-хатиблар тақдирланди
Muallif: . .
Sana: 21.05.2026
13

2019 йил 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёш авлод ўртасида китоб мутолаасини тарғиб қилиш масаласи кўтарилган эди. Мазкур тадбирда давлат раҳбари “Барча раҳбарлар - Бош вазирдан бошлаб, туманлар раҳбарлари, депутатлар, келинглар, ўзимиз ташаббус кўрсатайлик ва ўзимиз ўқиган таълим муассасаларига 10 та 20 та китоб совға қилайлик. Ҳамма ҳам китоб ўқийвермайди, бироқ ёшларимизга улар керак”, деган эдилар.


Бугун Мир Араб олий мадрасаси кутубхона фондига жаҳон, бадиий ва илмий оммабоп адабиётларни ўқитувчи ва талабалар фойдаланишлари учун ҳадя қилган “Масжиди калон” жомеъ масжиди имоми Жамол домла Мавлонов, “Шайх Саъдий” жомеъ масжиди имоми Мўминжон домла Ҳазратқулов, “Болои ҳовуз” жомеъ масжиди имоми Дилшод домла Алиев, “Хўжа Зайниддин” жомеъ масжиди имоми Дийдор домла Аскаровлар раҳбарият томонидан тақдирланди.

Тадбирда Мир Араб олий мадрасаси ректори устоз Жобир домла Элов масжидларда ҳам жаҳон, бадиий ва илмий оммабоп адабиётларни кўпайтириш лозимлиги ҳамда кўпроқ китоб мутолаа қилишлик тўғрисида гапириб ўтдилар.

Тадбир сўнгида олий мадраса Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректори устоз Учқун домла Авлиёқулов мадраса кутубхона фондида яратилган шароитлар тўғрисида гапириб барча имом хатибларга раҳбарият номидан ўз миннатдорлигини билдирди.


Тўрахон МУЗРАБОВ,
Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш маркази кутубхоначиси

. .