Юртимизда аждодларимизнинг бой илмий ва адабий меросини сақлаш ва уни кенг тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Навоий ва Бобур ижодини ўрганиш уларнинг ижодларини кейинги авлодга етказиб бериш, ёшларни комил инсон қилиб тарбиялашда Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ижоди катта ахамиятга эга.
Мир Араб олий мадрасасида Бухоро давлат университети билан ҳамкорликда Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратларининг ижодини ўрганишга бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Олий мадраса Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Мустафо Ходжаев, Бухоро давлат университети “Ўзбек адабиёти” кафедраси ўқитувчиси Азимжон Ҳамидов ҳамда ўқитувчи ва талабалар иштирок этди.
Шунингдек, Бухоро давлат университети “Ўзбек адабиёти” кафедраси ўқитувчиси Азимжон Ҳамидов ўзбек адабиётининг йирик намоёндаларидан бири, шоир, адиб, олим, саркарда, йирик давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратларининг ҳаёт йўли, ҳокимятга келишидаги ижтимоий-сиёсий вазият, асарларида Ватан соғинчи, Ватанга бўлган муҳаббат тўғрисида маълумот берди.


Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
