Бугун Мир Араб олий мадрасасига Дин ишлари бўйича қўмита раиси биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Азизбек Қаландаров ҳамда бир қатор масъуллар ташриф буюрди.
Ташриф буюрган мутасадди раҳбар-ходимлар ҳамда Мир Араб олий мадрасаси, Мир Араб ўрта махсус ва Жўйбори Калон аёл-қизлар ислом таълим муассасаси педагог-ўқитувчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Ташкил қилинган тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раиси биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 26 декабрда Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар мазмуни ва аҳамияти хусусида атрофлича тўхталиб ўтдилар.
Йиғилишда диний таълим тизимини янада такомиллаштириш, таълим сифати, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, таълим муассасаларида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари, илмий фаолият самарадорлигини ошириш, илмий изланишларни амалиёт билан уйғунлаштириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Йиғилиш якунида таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, кадрлар тайёрлаш ва илмий салоҳиятни ошириш бўйича келгусида амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
