Олий мадраса талабаларига Шайх Юсуфхон Тўра Шокиров ҳаёти ва фаолияти таништирилди
Muallif: . .
Sana: 27.01.2026
22

Мир Араб олий мадрасаси талабалари учун миллий ва маънавий меросимиз билан яқиндан таништириш, ислом илмлари тараққиётида муҳим ўрин тутган таълим муассасаларининг фаолияти ҳақида кенг қамровли маълумот бериш, шунингдек, ўтмиш алломаларининг илмий-маърифий меросини ўрганиш орқали ёшларда илмга, маърифатга ва маънавий қадриятларга бўлган ҳурматни янада ошириш мақсадида таниқли уламолардан бири — Шайх Юсуфхон Тўра Шокиров таҳсил олган таълим муассасаси ҳисобланган Мир Араб мадрасасига ташриф ташкил этилди.

Тадбирда Олий мадраса “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Улуғбек домла Жиянов, гуруҳ мураббийлари ҳамда талабалар иштирок этди.

Ташриф жараёнида талабалар Мир Араб мадрасасининг ташкил топиш тарихи, меъморий тузилиши, таълим тизими ҳамда бу ерда етишиб чиққан машҳур уламолар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлдилар.

Хусусан, мазкур мадрасада таҳсил олган Шайх Юсуфхон Тўра Шокировнинг ҳаёт йўли, илмий фаолияти, у кишининг илм-маърифат ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Мазкур маънавий-маърифий ташриф талабаларнинг тарихий ва диний меросга бўлган қизиқишини ошириш, уларда ватанпарварлик, илмга садоқат ва улуғ алломаларга ҳурмат туйғуларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

. .