Бугун Мир Араб олий мадрасаси талабалари иштирокида “Ёшлар орасидаги психологик муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари” мавзусида илмий-психологик суҳбат бўлиб ўтди.
Тадбирда Мир Араб олий мадрасаси Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Шуҳрат Толибов, устоз ва талабалар иштирок этди. Шунингдек, суҳбатга Бухоро давлат университети Психология фанлари бўйича фан доктори, тажрибали психолог Улуғбек Жумаев таклиф этилди.
Психолог Улуғбек Жумаев ўз маърузасида ёшлар ўртасида мавжуд психологик муаммоларни чуқур таҳлил қилиш, уларнинг руҳий барқарорлигини мустаҳкамлаш ҳамда турли ҳаётий қийинчиликларга нисбатан тўғри ва онгли муносабатни шакллантириш ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Шунингдек, ушбу муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш ва самарали бартараф этиш усуллари юзасидан илмий асосланган фикр ва тавсияларини билдирди.
Суҳбат давомида талабаларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди, ҳаётий мисоллар орқали психологик муаммоларни ҳал этишда сабр-тоқат, ижобий фикрлаш, соғлом турмуш тарзи ва маънавий камолотнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.



Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
