Мир Араб олий мадрасаси раҳбарияти Россия ислом институтида ташкил қилинган ХАЛҚАРО МЕҲМОНЛАР ИШТИРОКИДА ТАШКИЛ ҚИЛИНГАН БУТУН РОССИЯ МУСУЛМОНЛАРИ СИМПОЗИУМИда иштирок этмоқда.
Muallif: . .
Sana: 22.10.2025
130

Айни вақтда Мир Араб олий мадрасаси раҳбариятидан иборат делегация Татаристоннинг Қозон шаҳрида сафарда бўлиб туришибди. Олий мадраса ректори Жобир домла Элов бошчилигидаги ушбу делегация сафар давомида Россия ислом институти, Муҳаммадия мадрасаси, Булғор ислом академиясига ташриф буюриши кўзда тутилган.

Ташриф давомида таълим, илмий тадқиқот ҳамда академик алмашинув соҳалари билан боғлиқ алоқалар йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Бугун 22-октярь куни Россия ислом институтида ташкил қиланаётган бутун Россия мусулмонлари форумида Олий мадрасаси делегация ҳам иштирок этмоқда.

Мир Араб олий мадрасаси делегацияси таркиби:

Элов Жобир Рустамович – Ўзбекистон Мусумолари идораси Бухоро вилояти вакили, Мир Араб олий мадрасаси ректори.

Авлиёқулов Учқун Марданович – Мир Араб олий мадрасаси Ўқув ишлари бўйича проректор.

Тўхтасинов Рўзимуҳаммад Нурмахамад ўғли – “Диний фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

. .