Ўзбекистон БМТда Имом Бухорий, Термизий, Мотуридийнинг бой маънавий ва илмий меросининг тақдимотини ўтказади
Muallif: . .
Sana: 26.09.2025
49

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей 80-сессиясида сўзлаган нутқида мамлакатимиз Ислом маърифати ғояларини чуқур ўрганиш ва бутун дунёда кенг тарғиб қилишни давом эттиришини таъкидлади.

«Биз жамиятимиздаги бағрикенглик сиёсатини изчил амалга оширмоқдамиз. Шу билан бирга, ислом маърифати ғояларини чуқур ўрганиш ва дунёга тарғиб этиш бўйича саъй-ҳаракатларимизни фаол давом эттирамиз!», - деди давлат раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, яқин ойларда кенг минтақамиз учун ноёб бўлган Ислом цивилизацияси маркази очилади.

«Буюк аждодларимиз – мутафаккир алломалар Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридийнинг бой маънавий ва илмий меросининг алоҳида тақдимотини Бирлашган Миллатлар Ташкилотида ўтказиш ниятидамиз», дея таъкидлади Ўзбекистон етакчиси.

. .