“Биз сизни оламларга раҳмат қилиб юбордик”
Muallif: . .
Sana: 17.09.2025
84

Мир Араб олий мадрасасида Пайғамбаримиз алайҳиссаалом туғилган муборак Робиъул ааввал ойи муносабати билан “Биз сизни оламларга раҳмат қилиб юбордик” шиори оситида сийрат тадбири ўтказилди.

Тадбирда Олий мадраса устоз ва талабалари, ходимлари иштирок этди.

Мазкур тадбир анъанага мувофиқ Қуръон тиловати билан бошланди. Тадбирни Олий мадраса ректори Жобир домла Элов кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг Олий мадраса талабалари тадбир мавзуси бўйича чиқишлар қилдилар.

Талабалар чиқишларидан кейин Мир Араб олий мадрасаси ошхонасида Мавлиди шариф ўқилди. Мавлиди шарифни фазилатли устозлар – Абдуғофур домла Раззоқов, Исмоилжон домла Ҳамроқулов, Асрорхон домла Маҳмудов, шунингдек, Олий мадрасада дарс бераётган Мисрдаги “Ал-Азҳар” университети докторлари Шайх Аҳмад Адавий ва Шайх Аҳмад Мисрий ҳазратлари ўқиб беришди. Мавлиди шарифдан сўнг устоз ва талабалар учун зиёфат дастурхони ташкил этилди.

Тадбир якунида халқимиз тинчлиги, юртимиз фаровонлиги, илму фан ривожи борасида дуойи хайрлар қилинди.

Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссаломга бўлган муҳаббатларимизни зиёда қилсин, У Зоти бобаракотнинг суннатларини ўрганиб, амал қилишимизни насиб айласин. Омийн.



. .