Йилнинг “Энг фаол китобхон” ўқитувчи ва ходимлари тақдирланди
Muallif: . .
Sana: 22.05.2025
121

Дунёдаги ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ биринчи навбатда ўзининг интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир. Бундай енгилмас куч манбаи эса аввало инсоният тафаккурининг буюк кашфиёти -- китоб ва кутубхоналардадир.

Шавкат Мирзиёев

Жорий йилнинг 22 май куни Олий мадрасада кутубхона китобларидан фойдаланган “Энг фаол китобхон” ўқитувчи ва ходимлар тақдирланди.

Тадбирда Олий мадраса ректори, устоз Жобир домла Элов кутубхона фаолиятини янада ривожлантириш кераклиги ҳамда ўқитувчи ва ходимлар ҳамда талабаларни китобга бўлган муҳаббатини янада ошириш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир давомида ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор устоз Учқун домла Авлиёқулов АРМ ходимлари томонидан амалга оширилаётган мана шундай тадбирларни эътироф қилиб ўтдилар.

Сўнгра устоз Жобир домла Элов кутубхона китобларидан йил давомида фаол фойдаланган “Энг фаол китобхон” ўқитувчи ва ходимларни раҳбарият томонидан эсдалик совғалар билан тақдирладилар ҳамда ушбу устоз ва ходимлар мана шунақа тарғиботчи бўлишликда давом этишликларини айтиб ўтдилар ва ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Тўрахон МУЗРАБОВ,
Ахборот- кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш маркази кутубхоначиси

. .