
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 27 декабрдаги 490-сон буйруғига асосан 2025 йилда 252 та ташкилот томонидан 665 та халқаро ва 600 та республика миқёсида, жами 1265 та илмий ва илмий-техник тадбир ўтказилиши режлаштирилган.
Ушбу буйруққа асосан жорий йилнинг 15 май санасида “Ислом маърифати — ахлоқий ва маънавий баркамоллик асоси” мавзусида республика даражасидаги конференция Мир Араб олий мадрасасида ўтказилди.
Анжуман қатнашчилари:
Модератор: Учқун Авлиёқулов (Мир Араб олий мадрасаси Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор)
-- Муҳаммадолим Муҳаммадсидиқов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари);
-- устоз Жобир домла Элов (Мир Араб олий мадрасаси ректори);
-- Ойгул Шарипова (Жўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси раҳбари);
-- устоз Азизхўжа домла Иноятов (Бухоро вилояти "Чор Бакр" жоме масжиди имом хатиби);
-- Холида Рахматова (Бухоро давлат педагогика институти профессори);
-- Жалолиддин Сабуров (Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси раҳбари);
-- Матлуба Тўхтаева (Менежмент ва замонавий технологиялар университети кафедра мудири);
-- Абдулазиз Абдувахидов (Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходими);
-- Рўзимуҳаммад Тўхтасинов (Мир Араб олий мадрасаси катта ўқитувчиси);
-- Баходиржон Азамов (Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ўқитувчиси.
Анжуманда ўз маърузаси билан иштирок этган илмий тадқиқот соҳаси олимларининг фикрлари тингланди. Ислом маърифатини таратиш бўйича бу соҳадаги ишларни жадал ривожлантириш бўйича керакли тавсиялар берилди.
Шунингдек иштирокчилар томонидан бу анжуманни доимий тарзда анъанавий ташкил қилиш таклифи ҳам киритилди.
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
