​ДЎСТЛИК ВА БИРДАМЛИК МУСОБАҚАСИ
Muallif: . .
Sana: 27.02.2020
1536

2020 йил 24-25 февраль кунлари Мир Aраб олий мадрасаси талабалари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди. Унда Мир Aраб олий мадрасасининг талабаларидан иборат жами 8 та жамоа иштирок этди.

Мусобақа қизғин баҳслар остида ўтди. Барча жамоалар мусобақада фаол иштирок етди.



Мир Aраб олий мадрасасининг 302, 102 ва 201-гуруҳ жамоалари финалга қадар етиб борди.

Финал ўйинлари якунида қуйидаги натижалар эълон қилинди:

1-ўринни 201-гуруҳ жамоаси;

2-ўринни 102-гуруҳ жамоаси;

3-ўринни 302-гуруҳ жамоаси эгаллади.

Мусобақа сўнгида иштирокчилар раҳбарият томонидан муносиб тақдирланди.




М.ХОДЖАЕВ

Мир Aраб олий мадрасаси проректори

. .