Бу йилги Қадр кечаси қайси кунларга тўғри келади?
Muallif: . .
Sana: 20.03.2025
742

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар, деганлар (Имом Бухорий ривояти).


Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал

1 дақиқаси 58 кундан афзал
1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал


Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар(Имом Бухорий ривояти).


Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:

21 кеча: 20 март (пайшанба)дан — 21 март (жума)га ўтар кечаси;

23 кеча: 22 март (шанба)дан — 23 март (якшанба)га ўтар кечаси;

25 кеча: 24 март (душанба)дан — 25 март (сешанба)га ўтар кечаси;

27 кеча: 26 март (чоршанба)дан — 27 март (пайшанба)га ўтар кечаси;

29 кеча: 28 март (жума)дан — 29 март (шанба)га ўтар кечаси.


Шундай экан, рамазон ойининг охирги 10 кунлигида кўпроқ

- зикр ва дуо қилинг;

- Қуръон тиловат қилинг;

- нафл намозларни кўпайтиринг;

- закотингизни беринг.

- Аллоҳ таолонинг мағфирати ва раҳматини сўранг.

- ҳар куни хайр-эҳсон ва садақа қилинг;

- фитр садақасини беринг!


Аллоҳим барча мўминларга Рамазоннинг охирги ўн кунлигида Сени рози қиладиган амалларни қилишга муваффақ айла ва солиҳ амалларимизни қабул эт!

Даврон НУРМУҲАММАД

. .